Индонезиянинг 7 минг туристик компаниясини бирлаштирувчи ассоциацияси Ўзбекистон бозорига кирмоқчи
Бугун Жакарта шаҳрида «АСИТА» Индонезия туристика агентликлари ассоциациясининг йиллик мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатдаги 34 провинция туристик компаниялари, авиакомпаниялар ва меҳмонхона бизнеси вакиллари иштирок этди.
Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон туристик салоҳиятига бағишланган махсус сессия ўтказилди. Унда миллий туристик маҳсулотлар, «Умра+» дастури учун турлар, Самарқанд, Бухоро, Хивадаги ислом зиёратгоҳлари ҳамда Ўзбекистондаги зиёрат, экологик, гастрономик ва бошқа туризм йўналишлари тақдимоти ўтказилди.
«Ўзбекистон Индонезия туристик бозорида улкан салоҳиятга эга. Индонезияда Имом ал-Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий, Имом ат-Термизий ва Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан бошқа буюк олимларга эҳтиром билан муносабатда бўлишади. Ассоциациясмиз аъзолари Ўзбекистон бозорига киришга қизиқиш билдиришмоқда ва бу йилнинг ўзида 10 мингдан ортиқ туристни Ўзбекистонга жўнатишни режалаштиришган», деди «АСИТА» президенти Нунунг Русмиати.
Бугунги кунда Индонезия аҳолиси 266 млн нафар кишидан ошади, аҳолининг 90%ини мусулмонлар ташкил этади. Ҳар йили хорижга саёҳат қиладиган индонезиялик туристлар сони 7 млндан ошади.
Аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 1 майдан Жакартага парвозларни бошлаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024