Сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар турар жой биноларининг бузилиши билан боғлиқ муаммоларни тобора кўпроқ муҳокама қилишмоқда. Мавзунинг долзарблигини инобатга олиб, Kun.uz «Сизнинг фикрингиз» Telegram каналида сўров ўтказди.
Сўров онлайн тарзда ўтказилгани учун сўралганларнинг жинси, ёши ва бошқа омиллар инобатга олинмаган. Бундан ташқари, ҳар бир саволга турлича сондаги респондентлар (ўз хоҳишига кўра) жавоб беришган, яъни бир саволга 50 киши жавоб берган бўлса, бошқасига 65 киши ва ҳ.к.
Респондентлардан уйларни бузиш ҳолатлари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатмоқда, деган фикрга қўшиласизми, деб сўралган. 359 нафар респондентнинг 83 фоизи уйлар бузилиши чиндан ҳам ислоҳотларга салбий таъсир ўтказади, деб қайд этишган. 17 фоиз қисми эса бу ишлар ислоҳотларга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди, деб ҳисоблайди.

Умуман олганда, уйларни бузилиши муаммоси ҳақиқатдан ҳам ислоҳотларга салбий таъсир ўтказади, чунки қонунчилигимизда бўшлиқлар жуда кўп. Эътибор беринг, мамлакатда стандарт ва аниқ бир тартибнинг ўзи ҳам йўқ. Агар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида қурувчи бир тизимда ишласа, Сергели туманидаги қурувчи ўзгача тизимда иш олиб боради.
Масалан, шу кунларда Адлия вазирлиги ҳокимликларнинг кўчмас мулк эгасига давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш тўғрисидаги кафолат хати қонунчилик ҳужжатлари билан назарда тутилмагани ҳақида баёнот берди. Вазирлик, шунингдек, кафолат хати тураржой кўчмас мулкига эгалик ҳуқуқининг пайдо бўлиши ва ўтишини тасдиқловчи ҳужжат ҳам бўлолмаслигини тасдиқлаган. Бундан келиб чиқадики, маҳаллий ҳокимият органлари вакилларининг аксарияти аҳолига ноқонуний ҳужжатлар тақдим этиб келишмоқда.
Бундан ташқари, 15 апрель куни Тошкентда ғарб дипломатик ваколатхоналари вакиллари, халқаро ва маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек, тадбиркорлар ва журналистлар сўнгги вақтларда мамлакатда жамоатчиликнинг кескин норозилигини уйғотаётган Ўзбекистонда уйларни ноқонуний бузиш ва қуришга доир масалаларни муҳокама

















