Назарбоев президентлик ваколатини топширишга уч йил тайёргарлик кўрганини айтди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев , "Нур Отан" партиясининг навбатдан ташқари съездида давлат раҳбари ваколатини топширишга уч йил илгари тайёрлана бошлаганини билдирди.
"Онгли қарор қабул қилганимни айтганимда, дарҳақиқат шундай эди. Бундай қарор бир кун ёки бир ой ичида қабул қилинмайди. Мен бу қарорга келишга бир неча йил тайёрландим. Очиқроқ айтадиган бўлсам, уч йилдан ортиқроқ", - деди Назарбоев.
У бу вақт давомида келажак ва ўтмиш ҳақида фикрлаганини қайд этди.
"Кадрларни кўрдим, елкадошларни тарбияладим ва уларнинг ҳар биридан умидим бор эди. ва ниҳоят якуний хулосага келдим ва бу хулоса тўғри бўлиб чиқди. Келинглар, Тоқаевни президент этиб сайлаймиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз", - деди Қозоғистоннинг биринчи президенти.
Аввалроқ Назарбоев Қосим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон президентлигига номзод сифатида илгари суришни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024