Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Фото: Shutterstock
2019 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 41,5 минг кишини (40,7 минг киши республика ҳудудларидан, 0,8 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 43,6 минг кишини (40,7 минг киши республика ҳудудларига, 2,9 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Миграция салдоси минус 2,1 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг мос даврида минус 2,5 минг киши бўлган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, миграция салдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 1,4 минг киши), Самарқанд (минус 1,3 минг киши) ва Тошкент, Бухоро (минус 0,8 минг киши) вилоятларида қайд этилди. Миграция салдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 5,8 минг киши) кузатилди.
Йил бошидан бери доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 767 кишини ташкил этди. Шундан, Тожикистон - 26,2 фоизи, Қозоғистон - 24,9, Россия - 21,4, Қирғизистон - 16,4 ва бошқа давлатлар - 11,1 фоиз.
Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони эса 2863 кишини ташкил қилди. Шундан, Қозоғистон - 47,9 фоиз, Россия - 45,6 фоиз, Исроил - 1,1 фоиз, АҚШ - 0,7 фоиз ва бошқа давлатлар - 4,7 фоиз.
Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг доимий аҳолиси сони 2019 йил 1 апрель ҳолатига 2,5 млн кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 12,9 минг кишига ёки 0,5%га ўсган.
Мавзуга оид
09:25 / 18.02.2026
Ўзбекистонда иқтисодий зоналар ва кластерлар сони маълум қилинди
22:48 / 17.02.2026
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
16:37 / 17.02.2026
Январда Ўзбекистонга деярли 1 млн турист: етакчи учлик — Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон
08:27 / 16.02.2026