Ким Чен Ин Россияга келишни орзу қилгани ҳақида гапирди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин азалдан Россияга ташриф буюриш орзуси бўлганлиги ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда у Приморье ўлкасидаги Хасан станциясига тўхталганида билдирган.
Унинг сўзларига қараганда узоқ вақтдан бери Россияга келишни орзу қилган, аммо давлат раҳбарлигини бошлаганидан сўнг етти йил ўтганидан кейингина бундай имконият туғилган.
«Тез орада яна мамлакатингизга ташриф буюришга умид қиламан», – деган у йиғилганларга қарата.
Ким Чен Ин КХДР ва Россия ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ниятида эканлигини билдирган.
Владимир Путин 25 апрель куни КХДР раҳбари билан учрашиш учун Владивостокка етиб келади. Шундан сўнг Россия президенти «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этиш учун Хитойга йўл олади.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024