Пахта толасини сотиш тартибига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Белгиланишича, 2019 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари томонидан биржа савдоларида пахта толасини сотиб олиш учун тўқимачилик ташкилотларига берилган банк кафолатлари уларнинг муддати тугагунга қадар амал қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
5-бандда:
а) тўртинчи хатбошидаги “, қолган 85 фоизига банк кафолати бериш” сўзлари чиқариб ташланди;
б) бешинчи хатбошидаги “қолган 65 фоизига банк кафолати бериш” сўзлари чиқариб ташланди;
в) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:
“Бунда мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, шу жумладан банк кафолати, закалат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин”.
1-илова қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилди:
“12-1. 2019 йил ҳосилидан бошлаб республика ташкилотларига пахта толасини сотишда қўшилган қиймат солиғи жаҳон бозорларида шаклланган нархлардан қатъи назар, пахта толасининг амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоблайди: 20/120 га кўпайтирилган ҳақиқий сотиш нархи (қўшилган қиймат солиғи = ҳақиқий сотиш нархи * 20/120)”.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
19:45 / 09.10.2024
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
15:43 / 28.09.2024