Мактабгача таълим вазирлиги интернетда тарқалган видео бўйича расмий изоҳ берди
Жорий йилнинг 23 апрель куни интернет тармоғида Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 15-МТМда болалар овқатига сифатсиз гўшт солинаётганлиги ҳақида видеолавҳа эълон қилинди. Ушбу ҳолат Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси комиссияси томонидан батафсил ўрганиб чиқилди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Ўрганиш натижалари бўйича МТВ қуйидагиларни маълум қилди:
Жорий йилнинг 5 апрель куни ушбу муассасага “Маҳмуд Сардор Файз” деҳқон хўжалиги томонидан 52 кг мол гўшти келтирилган. Ушбу мол гўшти МТМ “бракераж” комиссияси иштирокида сифати ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар (форма-4) асосида кирим қилинган.
11 апрель кунига 7.2 кг гўшт қолдиқ қолган. Жорий йилнинг 10 апрель куни соат тахминан 19:00 дан 11 апрель тонг саҳар 04:00 га қадар муассаса электр таъминоти тизимида узилиш бўлган. Бунинг натижасида музлатгичдаги 7.2 кг гўшт маҳсулоти ўз сифатини йўқотган.
Бу ҳолат 11 апрель куни муассаса омбор мудири ва ошпази томонидан аниқлангач, гўшт истеъмолдан олиниб, унинг ўрнини босувчи сифатида тухум истеъмолга чиқарилган (ота-оналарнинг ёзма кўрсатмаси мавжуд). Яъни болалар таомига бузилган гўшт эмас, балки тухум солинган.
Муассаса бракераж комиссияси томонидан айниган гўштни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатнома тузилган. Гўшт ошхонадан олиб чиқилиши арафасида, очиқ эшикдан ота-оналар номидан икки шахс кириб келиб, маҳсулотни тасвирга туширган ва айнан шу тасвир болаларга сифатсиз маҳсулотлардан таом тайёрланаётганлиги шарҳи билан интернетда эълон қилинган. Воқеа тўлиқ тафсилотларидан хабардор бўлган ота-оналарнинг таомга гўшт ўрнига тухум ишлатилганлиги бўйича тушунтиришлари видеотасвирни тарқатган манбага юборилган (аммо манба буни инобатга олмаган).
Комиссия ушбу воқеани ҳамда муассасадаги ҳолатни батафсил ўрганиб чиқди ва муассасадаги бракераж комиссияси томонидан маҳсулотларни сақлаш қоидалари қўпол бузилганлигини аниқлади.
Шунингдек, муассасада носоғлом муҳит юзага келган ва муассаса раҳбари томонидан уни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмаган. Фаолиятида юқоридаги ҳолатларга йўл қўйганлиги учун Қибрай туманидаги 15-МТМ мудираси ва омборчиси билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:00 / 30.09.2024
«Селхоз» ҳудудида йирик ёнғин рўй берди
21:58 / 21.05.2024
Қибрайда янги чиқинди полигони қурилади
08:21 / 24.02.2024
Қибрайда электрдан ноқонуний фойдаланган ҳолда майнинг қурилмаларини ўрнатган хонадонлар аниқланди
12:23 / 22.09.2023