Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» раҳбарияти Зиданнинг ихтиёрига қарши бориб Искони сотиб юбормоқчи
Исконинг «Реал»даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.
27 ёшли испаниялик ҳавбек Сантьяго Солари бошқаруви вақтида фақат 18 фоизлик ўйин амалиётига эга бўлди, аммо у Зинедин Зидан жамоага қайтгач, кўпроқ ўйнай бошлади.
As хабарига кўра, Зидан Иско клубда қолишини истамоқда, аммо Мадрид клуби директорлари футболчини трансферга қўйиш тарафдори.
«Реал» раҳбариятидагилар Искони ҳозир нисбатан қимматроққа сотиш мумкин деб ҳисоблашмоқда. Улар футболчи кейинги мавсумда ҳам захирада қолиши ва бу унинг трансфер қийматини пасайтириши мумкин.
Transfermarkt порталида Исконинг трансфер қиймати бир йил ичида 90 миллион евродан 60 миллион еврогача пасайган.
Иско аввалига «Манчестер Сити»га ўтишни режалаштираётганди, аммо Зиданнинг қайтариши унинг фикрини ўзгартирди ва у энди клубни тарк этишни истамаяпти.
Мавзуга оид
19:05 / 29.05.2026
«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди
17:03 / 19.05.2026
«Реал»да инқироз. Ўт ўчиришга Жозе келмоқда
23:20 / 12.05.2026
Мен кетмайман - «Реал» президенти Флорентино Перес шошилинч матбуот анжумани ўтказди
02:34 / 11.05.2026