Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путиннинг дўсти 140 млрд рублга Волга бўйлаб кўприк қуради. Ундан фақат Қрим кўприги қимматроқ бўлган
Аркадий Ротенбергнинг «Мостотрест» компанияси Тольяттини четлаб ўтган ҳолда Волгон бўйлаб кўприк қуриш учун буюртма олиши мумкин. Бу ҳақда «Ведомости» ёзмоқда.
Фото: Михаил Метцель / ТАСС
У сўнгги йилларда Россияда қурилган иккинчи энг қиммат кўприк бўлади. Шу билан бирга, биринчиси - Россиянинг қитъа қисмини Қрим ярим ороли билан боғлаган кўприкни ҳам Ротенберг қурган. Лойиҳанинг қиймати 130-140 миллиард рубль бўлади. Қрим кўпригининг қиймати эса бироз кўпроқ эди - 227 миллиард.

Лойиҳа Волга бўйлаб 3,7 км узунликдаги кўприк ва М5 «Урал» трассаси билан боғланувчи, умумий узунлиги 102,7 км бўлган тўртта йўлакли автомобиль йўлидан иборат.

Қурилишни 2019 йилда бошлаш, 2024 йилга қадар эса тугатиш режалаштирилмоқда. Самара области ҳукумати лойиҳага тайёргарлик кўриш учун 620 миллион рубль сарфлаб бўлди. 2019 йил 29 мартда Россия бош вазири Дмитрий Медведев шу йил охиригача автомобиль йўли ҳамда кўприк лойиҳасига 30 миллиард рубль ажратиш тўғрисида қарор чиқарди. Ишнинг умумий қиймати 130-140 миллиард рублни ташкил қилиши мумкин, дея хабар беради «Ведомости» манбалари.
Йўл пуллик бўлади. Лойиҳада концессионер - қолган қисмни молиялаштирадиган, сўнг лойиҳани амалга ошириш давомида инвестицияларни қайтарадиган хусусий сармоядор пайдо бўлиши керак.
Аркадий Ротенберғнинг тузилмалари кўприк қурилиши бўйича энг муҳим лойиҳалар учун шартномалар олиб келяпти. 2014 йилда Қрим кўпригини қуриш бўйича танловни Ротенбергга тегишли «Стройгазмонтаж» МЧЖ таркибига кирувчи «СГМ-Мост» компанияси ютиб олди. Танлов бир иштирокчи билан ўтказилди - бошқа хоҳловчилар бўлмаган. Ҳозир, бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, қурилиш учун даъвогарлар сони янада камайиб кетган.
Мавзуга оид
08:42 / 18.05.2023
Финландия россиялик олигарх Ротенбергнинг ҳисобларини музлатиб қўйди
19:06 / 30.01.2021
Россиялик миллиардер ўзини Путинники деб айтилаётган сарой эгаси деб эълон қилди
18:40 / 21.09.2020
АҚШ молиявий разведкаси маълумотлари ОАВга «сиздирилди». Унда россиялик олигархлар ҳақида фактлар бор
18:36 / 25.08.2020