Спорт | 07:36 / 27.04.2019
43981
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) WBA International чемпионлик камари учун рингга чиқди.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсов америкалик собиқ чемпионлик учун даъвогар Эммануэль Тэйлор билан жанг қилди.

Фото: Star Boxing
Фото: Star Boxing

10 раундга мўлжалланган жанг якунида ҳакамлар ғолибликни Шаҳрам Ғиёсовга беришди (99-91, 99-91, 97-93).

Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камарини қўлга киритди.

Фото: Matchroom Boxing
Фото: Star Boxing

Бундан олдинроқ мазкур бокс оқшомида жанг қилган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) нокаут эвазига ғалаба қозониб, ғалабали сериясини давом эттиргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид