26 апрелда Шри-Ланкада учта портлаш юз берди. Портлашлар мамлакат шарқидаги Калмунай шаҳрида аксилтеррорчилик операцияси вақтида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган. Ҳудудда тинтувлар давом этмоқда.
Аввалроқ шу шаҳарда полиция ходимлари ва ҳарбийлар рейдлар вақтида худкушлар камарлари тайёрланувчи яширин устахоналар аниқланганда ўққа тутилганди.
Шри-Ланкада 21 апрелда бир қатор портлашлар содир этилганди. Черковлар ва меҳмонхоналарда содир этилган терактлар оқибатида 250 га яқин одам ҳалок бўлган.

















