Венесуэла Америка давлатлари ташкилотини расман тарк этди
Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса 27 апрелда мамлакати ушбу кундан бошлаб Америка давлатлари ташкилотининг (АДТ) бир қисми ҳисобланмаслигини маълум қилди.
АДТни тарк этиш қарорини президент Николас Мадуро 2017 йил апрелдаёқ маълум қилганди. Мадуро ўшанда АДТдан дарҳол чиқишни талаб қилган, ваҳоланки бу жараён 2 йил вақт олади ва жорий йилнинг 27 апрелида якунланиши керак эди. Мадуро ушбу санани байрам санаси деб эълон қилди. АДТ Мадуронинг жорий йил 10 январда бошланган янги президентлик ваколатларини тан олмаганди.
“Бугунги кундан Венесуэла Боливар республикаси АДТга тегишли эмас, биз барча муддатларни ва Венесуэла халқи истагини бажардик”, деб айтган Арреаса ҳукумат тарафдорлари намойишида.
Арреаса АҚШ томонидан яқинда киритилган санкцияларга изоҳ бериб, “Улар бизга қарши санкциялар киритиб бизни қўрқитмоқчи бўлмоқдалар, аслида эса улар бу сиёсий курашда қаршилик кўрсатиш учун бизга янада кўпроқ куч бермоқдалар”, деб айтган.
АҚШнинг Венесуэлага қарши санкциялари 2015 йил мартдан амал қилади ва Вашингтон охирги вақтда Лотин Америкаси давлатига қарши бир қатор санкцияларни қатъийлаштирди.
Мавзуга оид
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
21:35 / 15.10.2024
Мадуро Илон Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади
19:56 / 13.10.2024
Венесуэла ҳукумати журналистларнинг хорижга чиқиш паспортларини тортиб олаётгани маълум бўлди
23:16 / 19.09.2024