Жамият | 18:53 / 29.04.2019
20901
2 дақиқада ўқилади

Қалампир экспорти бўйича натижалар қандай бўлди?

2018 йил баҳорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги 62-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 15 минг гектардан ортиқ майдонга экспортбоп аччиқ қалампир кўчатлари қадалганди.

Ўтган йил қалампир етиштириш ва экспорт қилиш бўйича ўзига хос синов даври бўлди. Қийинчиликлар, тушунмовчиликлар юзага келди, туғилган муаммоларга ечим изланди, келгусидаги вазифалар белгиланди.

Ана шундай пайтда “Ўзи бу соҳада нимага эришилди?” деган савол туғилиши табиий. Буни очиқлаш мақсадида рақамларга мурожаат қилдик:

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК ва Давлат Статистика қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 21 апрель куни ҳолатига кўра аччиқ ва ширин қалампир экспортининг умумий қиймати 32 млн. 366 минг АҚШ долларини ташкил қилди. Бунинг ичида ширин қалампирнинг улуши 7 млн доллардан ортган бўлса, аччиқ қалампир миқдори 25,2 млн доллардан иборат бўлди.

Экспортнинг асосий улуши Қозоғистон, Озарбайжон ва Грузия каби давлатларга тўғри келади. Қалампир етиштиришда Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона вилоятлари пешқадам бўлишди.  

Юқорида таъкидланганидек, 2018 йил қалампирчиликда синов ва тажриба йили бўлди. Камчиликлар аниқланди, ютуққа эришиш имкониятлари ўрганилди. Бу тажриба жорий ва келгуси йилларда асқотиши шубҳасиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид