Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2019 йил 25 апрелдаги буйруғига асосан Қашқадарё вилоятида 5 та ҳудудий давлат солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бахтиёр Асрорович Усмонов – Чироқчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати
Б.Усмонов 1976 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1998 йили Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими участка давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Улуғмурот Сайимович Бутаёров – Нишон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати
У.Бутаёров 1977 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2000 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Қашқадарё вилояти Косон тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими бошлиғи лавозимида бошлаган. Янги лавозимда фаолият бошлашига қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал назорат бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида фаолият кўрсатган.
Аброр Ўткирович Темиров – Муборак тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати
А.Темиров 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 2006 йили Қарши давлат университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Косон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Янги лавозимда иш бошлагунга қадар у Косон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

















