10:18 / 30.04.2019
7854

Samsung смартфонлардан видео кўриш учун вертикал телевизор ишлаб чиқарди 

Samsung мобил контентни қулай кўриш учун экранини вертикал ҳолатга буриш мумкин бўлган 43 дюймли Sero телевизорини ишлаб чиқарди. Компания телевизор вертикал видеони кўришни хуш кўрувчи ёшлар орасида оммалашишига умид қилмоқда.

Фото: Samsung

Телевизор биринчи навбатда мобил контентни кўриш учун мўлжалланган. Уни NFС технологияси ёрдамида смартфонга улаш мумкин. Телевизорни қолган вақт одатдагидек ишлатиш мумкин.

Фото: Samsung

Бундан ташқари, Sero’га 60 ваттли карнай ва сабвуферлар ўрнатилган. Бунинг ҳисобига телевизорни мусиқий марказ сифатида ҳам қўллаш мумкин бўлади. Ундан шунингдек рақамли фоторамка сифатида фойдаланиш ҳам мумкин. Телевизорга Bixby овозли ёрдамчиси ўрнатилган.

Фото: Samsung

Samsung янги телевизорни Жанубий Кореяда май охирида 1600 минг доллар атрофида сотувга чиқаради. Телевизорнинг қолган давлатларда сотувга чиқарилиши борасида ҳозирча маълумот йўқ.

Top