Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги телеграм канали.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда нодавлат таълим хизматлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади. 

Илгари мазкур лицензия 5 йил муддатга берилган.

Эслатиб ўтамиз, лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим қилинади.