Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда шифокор чақирувга ғирт маст ҳолатда борди. Вазирлик кескин чора кўрди (видео)
30 апрель куни ижтимоий тармоқлар орқали чақирувга маст ҳолатда боргани маълум қилинган шифокор тасвирга туширилган видеолавҳа тарқалди. Kun.uz воқеага изоҳ олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди.
Тасвир остидаги изоҳга кўра, воқеа Қашқадарё вилояти Муборак тумани Қора-қум қишлоғида содир булган. 28 апрель куни 9 ёшли беморга ёрдам кўрсатиш мақсадида Қиёт қишлоғидан соат 22:30 да чақирилган тез ёрдам хизмати машинаси роса бир соат деганда етиб келади. Энг муҳими, шифокор оёқда тура олмайдиган даражада маст ҳолатда бўлади (албатта, бу борада аниқ хулосани фақат тиббий экспертиза бериши мумкин, лекин тасвирда шифокорнинг ҳаракатларида мастлик аломатлари яққол намоён бўлган. Қолаверса, спиртли ичимлик истеъмол қилганини шифокорнинг ўзи ҳам тан олган).
Уй эгалари шифокордан беморни тиббий кўрикдан ўтказмасдан кетишни талаб қилишади.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Ҳолатга изоҳ берган вазирлик матбуот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, воқеа дарҳол вазирлик етакчи мутахассислари назоратига олинган. Айни шу шифокорга аввал касб этикасига риоя этмаганлиги туфайли турли чоралар кўрилгани аниқланган. Видеодаги ҳолат туфайли шифокор Эшмамат Ботиров билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ўз вазифасидан четлатилган.
Шунингдек, Муборак ТТБ бош шифокори О.Насимовга ҳам тегишли чоралар кўрилган, «жарима» интизомий жазоси қўлланилган.
- Афсуски, оз бўлса-да, айни шундай ҳолатлар халқимизнинг хизмати учун тун-у кун тиним билмаётган минглаб шифокорларимиз фаолиятига салбий баҳо берилишига сабаб бўлмокда, деди биз билан суҳбатда Фурқат Санаев.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026