Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизими, газ таъминоти тизими ва электр энергияси тақсимот тармоғи бошқарувга топширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилади.

Ҳужжатга кўра, иссиқлик таъминоти тизими бўйича 2019 йил май ойида Осиё тараққиёт банки билан консультация хизматини кўрсатиш хизмати бўйича битим тузиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати кўрсатилмаган.

2019 йил май-сентябрида ҳужжатларни тайёрлаш, 2019 йил ноябрь - қизиқишни билдириш таклифларини эълон қилиш, 2019 йил декабрь - лойиҳа концепциясини маъқуллаш, 2020 йил февраль - дастлабки малакани саралаш босқичида иштирок этиш сўровини эълон қилиш, 2020 йил апрель - иштирокчиларни баҳолаш ва саралаш, 2020 йил май - таклифлар сўровини эълон қилиш, 2020 йил июль ойида тендер ғолибини эълон қилиш, битимни имзолаш мўлжалланган.

Газ таъминоти тизимини бошқарувга топшириш бўйича Осиё тараққиёт банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим тузилади (2019 йил май ойи).

2019 йил май-сентябрь ойида ҳужжатларни тайёрлаш, 2019 йил ноябрь - қизиқишни билдириш таклифларини эълон қилиш, 2019 йил декабрь - лойиҳа концепциясини маъқуллаш, 2020 йил февраль - дастлабки малакани саралаш босқичида иштирок этиш сўровини эълон қилиш, 2020 йил апрель - иштирокчиларни баҳолаш ва саралаш, 2020 йил май - таклифлар сўровини эълон қилиш, 2020 йил июль ойида тендер ғолибини эълон қилиш, битимни имзолаш назарда тутилган.

Электр энергияси тақсимот тармоғини бошқарувга топшириш бўйича Осиё тараққиёт банки билан консультация хизматини кўрсатиш бўйича битим 2019 йил 2-3-чоракларда тузилиши керак.

2019 йил 3-4-чоракда ҳужжатларни тайёрлаш, 2019 йил 4-чорак - қизиқишни билдириш таклифларини эълон қилиш, 2019 йил 4-чорак - лойиҳа концепциясини маъқуллаш, 2020 йил 1-чорак - дастлабки малакани саралаш босқичида иштирок этиш сўровини эълон қилиш, 2020 йил 2-чорак - иштирокчиларни баҳолаш ва саралаш, 2020 йил 2-чорак - таклифлар сўровини эълон қилиш, 2020 йил 2-3 чоракда тендер ғолибини эълон қилиш, битимни имзолаш кўзланган.