Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда университетлар филиалини ташкил қилиш таклиф этилди
Фото: tashvil.uz
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Бекобод шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ёки Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг филиалини ташкил қилиш ҳақида петиция эълон қилинди.
Билдирилишича, Бекобод шаҳри - Тошкент вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, вилоят бўйича юқори иқтисодий салоҳиятга эга. Бекобод шаҳрида Марказий Осиёдаги ягона қора металлургия заводи ва комбинатлар мавжуд. Шаҳар яқинида Фарҳод ГЭС жойлашган. Ҳозирда “Ўзбекистон металлургия комбинати”да ферроқотишмалар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда ушбу завод Жанубий Корея, Германия, Россия ва МДҲнинг кўплаб давлатлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
“Бу эса ўз-ўзидан ёш кадрларга бўлган эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда шаҳарда 93 мингдан ортиқ, Бекобод туманида эса 162 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу рақамлар Бекобод тумани билан ҳисоблаганда янада ортади. Ҳозирда Бекобод тумани ва шаҳридаги мактабларни педагог кадрлар билан таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
“Шу муносабат билан, Бекобод шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ёки Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
14:33 / 27.02.2026
Таълим масканими ёки диплом фабрикаси: олий таълимда бугун стандартлар қандай?
14:10 / 24.02.2026
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
07:49 / 21.02.2026
Ўқишга тўланган контракт пулининг 12 фоизини қандай қайтариб олиш мумкин?
13:04 / 20.12.2025