Ўзбекистон | 18:58 / 03.05.2019
35707
2 дақиқада ўқилади

«Афросиёб»ни ортда қолдирадиган поездлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Швейцариянинг “Штадлер-Минск” компанияси билан янги электропоездларни харид қилиш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси кўп, ҳудудлараро қатнов салоҳияти юқори, темирйўл ҳамиша йўловчилар билан гавжум. Шундай экан фақат “Афросиёб” поездларигина мавжуд талабни қондира олмаслиги тайин. Демак янги истиқболларни кўзлаш лозим ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ айнан шундай йўналишда ҳаракат қилмоқда.

Шаҳаралараро қатновда юқори тезликда йўловчи ташиш зарурати, тезюрар ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар қатновини халқаро талаблар ва стандартлар даражасига кўтариш, хизмат кўрсатиш сифати ва даражасини ошириш, мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада ошириш учун янги ва истиқболли туристик йўналишларни кенгайтириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” ва Швейцариянинг “Штадлер-Минск” компанияси билан “Stadler FLIRT” электропоездларини харид қилиш масаласида музокаралар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тезлиги 160 км/соатни ташкил қилувчи “Stadler FLIRT” поездлари Европанинг бир қатор шаҳарларини бир-бири билан боғлаб туради ва улар хавфсизлиги, қулайлиги ҳамда оммабоплиги билан ном қозонган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид