Фарзандларимизнинг келажакда чуқур билим ва кенг дунёқараш эгаси бўлиб вояга етиши, жисмонан ва руҳан соғлом ўсишида боғчаларнинг ўрни катта. Шунингдек, боғча болаларнинг қизиқишларини эрта аниқлаш ва касбга тўғри йўналтиришда ҳам муҳим муассаса ҳисобланади.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида 2018 йилнинг сентябрь ойидан фаолиятини бошлаган «Magic Harvard» болалар боғчаси янгича дастурлар асосидаги ишлаш тизими, тарбияланувчи болалар учун яратилган имкониятлари билан замон талабларига тўла жавоб беради. Шу сабабли, бугунги кунда кўплаб ота-оналар ўз фарзандини айнан «Magic Harvard»га топширишни маъқул кўрмоқда.



«Magic Harvard» 150 ўринга мўлжалланган боғча бўлиб, унга бир ярим ёшдан олти ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.




Болаларга ҳар куни 3 маҳал иссиқ ва 3 маҳал енгил овқатлар, шунингдек, фойдали мева шарбатлари тақдим этилади.














