Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтин сотиб олиш бўйича етакчи давлатлар маълум қилинди
Фото: Reuters / Ilya Naymushin
2019 йилнинг 1-чорагига кўра, дунё марказий банклари олтин сотиб олиш бўйича охирги 6 йилнинг рекордини янгилади. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаммаси бўлиб дунёда жорий йилнинг 1-чорагида 145,5 тонна олтин сотиб олинган, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 68 фоиз кўпроқни ташкил қилди. Олтин сотиб олиш бўйича Россия етакчилик қилмоқда. У буни дедолларизация сиёсати доирасида амалга оширмоқда. Россия 1-чоракда 55,3 тонна олтин сотиб олган.
2-ўринни Хитой марказий банки эгаллаган, у ҳам Вашингтон билан таранг муносабатлар ортида доллардан воз кечишга интилмоқда. Хитой ўз олтин захираларини яна 33 тоннага кўпайтириб қўйган.
Шунингдек, Туркия, Қозоғистон, Эквадор, Қатар ва Колумбия ҳам фаол равишда олтин сотиб олган.
Мавзуга оид
09:20
Axios: Куба Россия ва Эрондан жанговар дронлар сотиб олган
12:53 / 17.05.2026
Россия бўйлаб оммавий дронлар ҳужуми: Москвада 3 киши ҳалок бўлди
09:34 / 16.05.2026
Эрон Россияга уран топшириш бўйича музокараларни тасдиқлади
08:43 / 16.05.2026