Жаҳон | 16:50 / 03.05.2019
14087
1 дақиқада ўқилади

Столтенберг НАТОнинг янги бош қўмондонига «тажовузкор Россия» ҳақида эслатди

Фото: Sputnik / Александр Шламов

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг хавфсизлик соҳасидаги "мураккаб ва тез ўзгараётган" ҳолат ҳамда Россиянинг "тажовузкор ҳаракатлари" ҳақида фикр билдирди.

Бельгиянинг Монс шаҳрида НАТОнинг европадаги бирлашган қуролли кучлари қўмондони АҚШ генерали Кертис Скапарроттининг ўз ваколатларини АҚШ ҲҲК генерали Тод Уолтерсга топшириши маросими бўлиб ўтди.

"Бу дунёдаги энг муҳим ҳарбий лавозимлардан бири. Мазкур лавозимни эгаллаганлар "совуқ уруш" даврида альянсни бошқариб, СССРни тўхтатиб туришган. Улар Болқондаги шафқатсиз урушларни тўхтатишган, "Ал-Қоида"ни енгишга, Европа давлатлари орасида озодлик ва демократияни тарқатишга ёрдам беришган", - деди маросимда сўзга чиққан Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, "Скапарроттининг қўмондонлик даври Россиянинг янада тажовузкор ҳаракатлари ва терроризмнинг давомли таҳдидлари, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги беқарорликка тўғри келган".

Мавзуга оид