Ўзбекистон | 10:12 / 03.05.2019
5415
4 дақиқада ўқилади

ХВЖ экспертлари Ўзбекистонга бюджет-солиқ соҳаси бўйича қатор тавсиялар берди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) мутахассиси Аманда Саег иштирокида брифинг ўтказилди.

Аманда Саег ХВЖ молия-менежменти бошқармасининг Давлат молиясини бошқариш бўлими иқтисодчиси ва давлат сиёсати ва Давлат молиясини бошқариш бўйича 15 йилдан ортиқ тажрибага эга.

Брифингда Аманда Саег Ўзбекистон билан ХВЖ ўртасидаги бюджет маълумотларининг очиқлигини ошириш ва давлат молия статистикасини тузишни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ҳақида тақдимот қилди. Тақдимотда 2018 йил июнь ойида ХВЖ томонидан бюджет жараёнининг ХВЖ бюджет-солиқ соҳаси очиқлиги кодекси талабларига мувофиқлиги бўйича ўтказилган баҳолаш натижалари ҳамда 2019 йил март ойида ўтказилган ушбу баҳолашни янгилаш натижалари ҳақида сўз юритилди. 

2018 йил июнь ойи баҳолаш натижаларига кўра мамлакатда ХВЖ бюджет-солиқ соҳаси очиқлиги кодексининг 36 та тамойилидан 16 таси асосий йўналишларга ёки юқори стандартларга жавоб беришини ва ушбу йўналишда аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш зарурлигини таъкидланган.

Дастлабки баҳолаш якунларига кўра, ХВЖ экспертлари томонидан берилган таклиф ва тавсияларга мувофиқ мамлакатда биринчи маротаба Фуқаролар учун бюджет ахборот нашри чоп этилди, Бюджетнома лойиҳаси расмий веб сайтларда эълон қилинди,

Давлат бюджети биринчи маротаба ўрта муддатга (2019-2021 йилларга) тайёрланди ва тасдиқланди, бюджет очиқлигини янада таъминлаш мақсадида openbudget.uz очиқ бюджет ахборот портали ишга туширилди.

Жорий йилнинг март ойида ХВЖ экспертлари томонидан Бюджет – солиқ соҳасида очиқлик шаффофлик қайта баҳоланди. Бюджет маълумотларини ошкоралигини ошириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар туфайли, дастлабки ўтказилган баҳолаш билан таққослаганда, ХВЖ кодексининг 8 тамойили бўйича кўрсаткичлар яхшиланди. 2019 йил март ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон ХВЖ бюджет-солиқ соҳаси очиқлиги кодексининг 36 тамойилидан 23 тасига жавоб беради.

ХВЖ экспертлари томонидан бюджет-солиқ соҳаси очиқлик юзасидан мамлакатда амалга оширилган ишлар баҳоланиб, келгусида Давлат молия статистикаси ва бюджет-солиқ соҳаси очиқлигини таъминлаш учун бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Жумладан:

1) солиқ-бюджет ҳисоботи қамровини ва бюджетнинг тўлиқлигини ошириш. Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларга бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг барча молиявий оқимларини киритиш.

2) ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда ХВЖ 2014 йилда ишлаб чиқилган Давлат молиясини бошқариш бўйича тавсиялари (GFSM-2014)га мувофиқ бюджет таснифини такомиллаштириш. Ушбу маълумотлардан фойдаланувчилар, бу эса асосан инвесторлар ҳамда рейтинг агентликлари Давлат бюджетининг барқарорлиги тўғрисида аниқ фикрга эга бўлишлари ҳамда бошқа давлатлар билан солиштиришлари учун бу муҳим ҳисобланади;

3) барча бюджет ташкилотлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлар оқимини, жумладан чет эл валютасидаги операцияларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами билан тўлиқ қопланишини таъминлаш,

4) бюджетни бошқариш самарадорлигини ошириш. ХВЖ тавсияларига кўра, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган барча мажбурий даромадлар (солиқлар ва йиғимлар) давлат бюджетига йўналтирилиши ва одатдаги бюджет жараёни доирасида тақсимланиши лозим. Ўрта муддатда бюджетдан ташқари жамғармаларнинг мақбуллаштирилиши (Пенсия жамғармаси, ишсизлик жамғармаси ва Жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси маблағлари бундан мустасно бўлиши мумкин), уларнинг фаолиятини давлат бюджетига киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Мавзуга оид