Ўзбекистон | 13:13 / 04.05.2019
8823
1 дақиқада ўқилади

Ҳисоб палатаси: Президентнинг 3 151 та ҳужжатларидаги 25 642 та топшириқлар ижроси назоратга олинган

Олимхон Рустамов/Фото: KUN.UZ

Ҳисоб палатаси 2018 йилдаги фаолиятини назорат тадбирларида муаммоларни аниқлаш, сабабларини таҳлил қилиш, уларни ҳал этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш йўналишида давом эттирди. Шунингдек, 180 та ўрганиш ва назорат тадбирлари ўтказилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири. 

4 май куни Сенатнинг 19-ялпи мажлиси кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланиши белгиланганди. Унга кўра, палата раиси биринчи ўринбосари Олимхон Рустамов ўз ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

«Натижада, бюджетга қўшимча 4 трлн. 722 млрд. сўмлик даромад манбалари аниқланди. Бундан ташқари, 1 трлн. 197 млрд. сўм ва 74,2 млн. долларлик молиявий хато-камчиликлар ва самарасиз харажатлар аниқланди», - деб ҳисобот берди Олимхон Рустамов.

Таъкидланишича, Президентнинг 3 151 та ҳужжатларидаги 25 642 та топшириқлар ижроси Ҳисоб палата томонидан назоратга олинган.

Мавзуга оид