Муродов «прокуратурани тозалаш вақти келмадими», деган гапларга жавоб қайтарди
2018 йилда прокурор протести билан жиноят судларининг 716 нафар шахсга нисбатан қарорлари бекор қилинди. 2009 нафар шахсга нисбатан қарор ва ҳукмлар ўзгартирилди. 152 нафар шахсга нисбатан оқилона ҳукм чиқарилишида прокурорлар ташаббус кўрсатди, деб ҳисобот берди Бош прокурор Отабек Муродов. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Сенатнинг 19-ялпи мажлисида ҳисобот берган Муродовга кўра, 106 минг нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди, 12 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжатлар қонунга мувофиқлаштирилди. Шунингдек, 2 трлн 228 млрд сўм зарар ундириб берилди.
«Кўп ҳолларда мажбурий ижро бюросининг фаолиятига танқидий баҳо бериляпти. Баъзи маълумотларни келтириб ўтмоқчиман: хизмат вазифасини бажаришда 4 нафар ходим вафот этди, 100дан ортиғи турли даражада тан жароҳати олди. 4690 нафар ходим бундай оғир шароитда ишлашни истамасдан ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш бўйича ариза берди.
Кадрлар масаласи ҳам биз учун муҳим. Порахўрлик ва мансабини суиистеъмол қилгани учун 281 нафар ходимни ишдан бўшатдик, 61 нафар ходимни жиноий жавобгарликка тортдик. Бунақа рақамлар ҳеч қачон прокуратура тарихида бўлмаган. Бу фактларни ижтимоий тармоқларда урчиб кетган «прокуратурани тозалаш вақти келмадими», деган гапларга жавобан айтяпман. 82та ҳолатда прокуратура ходимлари пора берган шахслар ҳақида хабар берди. Демак, пора беришни тўхтатиш керак», - дейди у.
Бундан аввал Бош прокурорнинг коррупция бўйича билдирган фикрлари эълон қилинганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
-
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
Жаҳон | 17:59
Мавзуга оид
14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
14:55 / 22.12.2024
Жисмоний шахсларга ёввойи ҳайвонларни сақлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024