Ўзбекистон интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасидаги универсал халқаро шартнома иштирокчиси бўлди
2019 йил 25 апрель куни Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенция Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.
Ўзбекистон 2018 йил 26 декабрдаги 511-сонли «Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммалари ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева, 1971 йил 29 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонунга мувофиқ мазкур Конвенцияга қўшилди.
Ҳозирги кунда 80 та давлат Конвенция иштирокчиси ҳисобланади.
Ҳужжат бошқа давлат фуқароси бўлган фонограмма ишлаб чиқарувчиси манфаатларини ҳар бир давлатнинг ҳимоя қилиш мажбуриятини назарда тутади ва мазкур ишлаб чиқарувчининг розилигисиз дубликатлар яратишдан, уларни ишлаб чиқариш ёки келтириш умумий маълумот тарқатиш мақсадида амалга оширилган ҳолларда бундай дубликатларни келтиришдан, шунингдек, умумий маълумот учун бундай дубликатларни тарқатишдан ҳимоя қилади.
Мавзуга оид
16:12 / 08.10.2024
Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
07:31 / 14.09.2024
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий бойликларни асрашга доир шартнома тасдиқланди
21:45 / 10.06.2024
“Ўнлаб қўшиқчилар устидан судга ариза киритганмиз” – Авазбек Олимовни судда ютган шоира
09:58 / 26.04.2024