Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 сентябрдаги 530-сон қарори билан Ўзбекистонда спелеотуризмни — ғорларга саёҳат қилишга асосланган туризм йўналишини ривожлантириш чоралари белгиланди.
Қарорга кўра, танланган объектларда замонавий туристик инфратузилмани шакллантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш ишлари 2026–2028 йилларда босқичма-босқич амалга оширилади.
Рўйхатга қуйидаги манзиллар киритилган:
Объект | Жойлашган ҳудуд |
|---|---|
Пешағор ғори | Жиззах вилояти, Зомин тумани |
Яхдон ғори | Самарқанд вилояти, Ургут тумани |
Омонқўтон ғори | Самарқанд вилояти, Ургут тумани |
Киев ғори | Самарқанд вилояти, Ургут тумани |
Ҳазрати Довуд ғори | Самарқанд вилояти, Нуробод тумани |
Қоронғи юлдуз ғори | Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани |
Бойбулоқ ғори | Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани |
Тешиктош ғори |








