Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ядро қуролларини қисқартириш бўйича уч томонлама музокараларда иштирок этмайди
Хитой атом қуролларининг йирик захирасига эга бўлган мамлакатларнинг ядро қуролларини қисқартириш жараёнини тезлаштиришини таклиф этади, деди Хитой ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.
"Хитойнинг ядро қуроллари захираси Россия ва АҚШникидан анча оз, улар оқилона миқдорда ва миллий хавфсизликни таъминлаш вазифасига мос келади. ХХР ядро қуролларини қисқартириш мақсадида ўтказиладиган уч томонлама музокараларда иштирок этмайди", деди у.
Гэн Шуаннинг сўзларига кўра, ядровий захираси юқори бўлган мамлакатларнинг бу қуролларни қисқартириши бошқа давлатларнинг ҳам қуролсизланиши учун шароит яратади.
У шунингдек, Пекин ядровий салоҳиятидан ҳужум мақсадларида фойдаланмаслигини билдирди.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026