Нархларнинг давлат томонидан тартибга солинишини бекор қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда
Ўзбекистонда нархларнинг давлат томонидан тартибга солинишини бекор қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган президент қарори лойиҳасида айтилади.
Лойиҳа 2019-2021 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарга эгалик қилиш, бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича стратегияни ўз ичига олади.
Давлат органлари томонидан нархларни белгилаш ва тасдиқлаш сиёсатидан воз кечиш билан бирга, давлат иштирокидаги корхоналар товарлар ва хизматлари нархларини либераллаштириш ҳамда бозор шароитида нархларни шакллантиришга ўтиш назарда тутилади.
Агар лойиҳа ушбу шаклда қабул қилинса, унда 2020 йил июлига қадар давлат органлари томонидан нархларни белгилаш амалиёти ўрганиб чиқилади ҳамда ўша йил сентябригача уни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024