00:07 / 09.05.2019
16036

«Барселона» Вальвердени истеъфога чиқариши мумкин

Фото: Marca

«Барселона» раҳбарияти жамоанинг Чемпионлар Лигасини тарк этганидан норози.

Яримфинал босқичида икки ўйин натижасига кўра «Ливерпуль»дан (3:0 ва 0:4) учралган мағлубиятдан сўнг, директорлар кенгаши бош мураббий Эрнесто Вальверде келажагини муҳокама қилади. Испаниялик мутахассис мавсум охирида лавозимини тарк этиши ҳам мумкин, деб хабар беради Marca.

Бу мавсумда Вальверде қаторасига иккинчи марта «Барселона» билан Испания чемпиони бўлди. Бироқ, Чемпионлар Лигасида қаторасига иккинчи марта ўз майдонидаги йирик ғалабадан сўнг, кейинги босқичга чиқолмади. Ўтган мавсумда клуб «Рома» (4:1 ва 0:3) тўсиғидан ўтолмаган эди.

Top