Ўзбекистон | 00:52 / 09.05.2019
60017
3 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди — Президент қарори

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг сифатли мактабгача таълимдан тенг фойдаланишини таъминлаш, мактабгача таълим хизматларининг нодавлат секторини ривожлантириш мақсадида, қабўл қилинмоқда.

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланган ва у қуйидагиларни назарда тутади:

  • мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
  • мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш;
  • болаларнинг сифатли мактабгача таълим билан қамровини ошириш, ундан тенг фойдаланиш имкониятларини таъминлаш, мазкур соҳада давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш;
  • мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш;
  • мактабгача таълим тизимига мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш;
  • мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг соғлом ва баланслаштирилган овқатланишини, сифатли тиббий парваришини таъминлаш;

Шунгингдек, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2019 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;

2019–2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;

2025–2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йилнинг «Йўл харитаси» бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқади ва  тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади, шунингдек, «Йўл хариталари»нинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради.

Тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
  • халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Мавзуга оид