Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуайдо АҚШнинг Венесуэлада ҳарбий операция ўтказишига рози бўлиши мумкинлигини билдирди
Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдо АҚШ томонидан ҳарбий аралашув бўлишига розилик бериши мумкинлигини билдирди.
"Агарда аралашув инқирозни ҳал қиладиган бўлса, балки унга рози бўлишим мумкин", – деди у Италиянинг La Stampa газетасига берган интервьюсида.
"Бу имкониятлардан бири. Биз сайловлар йўлини танладик, аммо халқ азият чекмоқда ва биз бунга мос равишда барча вариантларни кўриб чиқишимиз лозим", - деди Гуайдо.
Венесуэлада 21 январь куни президент Мадурога қарши оммавий намойишлар бошланди. АҚШ бошчилигидаги қатор Ғарб давлатлари Гуайдони вақтинчалик президент деб тан олди. Россия, Хитой, Туркия ва бошқа давлатлар Мадурони қўллаб-қувватлади.
30 апрель куни мухолифат давлат тўнтаришини амалга оширишга уринди. Аммо бу уриниш муваффақиятсиз бўлди.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026