«Чегара билмас мухбирлар» Тоқаевни Назарбоевнинг «репрессив усуллари»дан воз кечишга чақирди
«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти 9 май куни Қозоғистонда юз берган «оммавий интернет-цензура»ни қораловчи баёнот билан чиқди ва «муваққат президент Қосим-Жомарт Тоқаевни ўзидан аввалги раҳбар - Нурсултон Назарбоевнинг «репрессив амалиёти»дан воз кечишга» чақирди.
Ташкилотнинг расмий баёнотида айтилишича, мамлакатда 9 май куни эрталабдан бир нечта ахборот воситаларининг сайтига кириб бўлмаган, Facebook, Telegram, YouTube ҳамда Instagram «кун ўртасида узилган».
«Чегара билмас мухбирлар»нинг таъкидлашича, «мухолифатчи Мухтор Аблязов чақириқ билан чиққан тинч норозилик намойишлари, худди ўтмишда бўлгани каби, цензурани келтириб чиқарди».
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлими раҳбари Жоҳанн Бирнинг сўзларини келтиради: «Жамиятнинг ахборот олиш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилинишини ҳеч қандай баҳоналар билан оқлаб бўлмайди».
Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистон ҳукумати «агарда ислоҳот сиёсати ишончли бўлишини хоҳласа, унда аввалги даврнинг репрессив амалиётидан воз кечиши керак. Интернет-цензура Қозоғистон «Бутунжаҳон матбуот эркинлиги индекси»да 180 поғонадан 158-ўринни эгаллаб турганининг сабабларидан бири. Бу кўрсаткич халқаро миқёсдаги обрўга салбий таъсир кўрсатмоқда».
«Чегара билмас мухбирлар»нинг фикрича, Қозоғистон ҳукумати «март ойида Назарбоев истеъфога чиққанидан кейинги намойишлар тўлқинидан хавотирда».
9 май куни мамлакатда бир нечта ОАВ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг веб-сайтларига кириш тўсиб қўйилди. Интернет фойдаланувчилари ижтимоий тармоқларга ҳам кира олмаганлар, баъзилар интернет ва мобил алоқадаги узилишлар ҳақида хабар беришди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024