Иқтисодиёт | 15:50 / 13.05.2019
22090
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси ўсиши давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 14 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 9,27 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8458,16 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 38,29 сўмга ошиб, 9501,05 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 0,07 сўмга тушиб, 129,74 сўмга тенг бўлиб турибди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Мавзуга оид