Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат қарори: мактабгача таълим соҳасидаги қатор ходимлар маошига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади
Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги;
Мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳлар тўғрисидаги;
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги;
Болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия тўғрисидаги.
Қарорга кўра, 2019 йил 1 майдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, шунингдек, қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026