Жаҳон | 18:40 / 14.05.2019
12597
2 дақиқада ўқилади

Помпео АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларни яхшилаш зарурлигини билдирди

Фото: РИА Новости / Екатерина Лызлова

Россия ва АҚШ ўртадаги муносабатларни яхшилаши керак. Бу нафақат икки давлат, балки бутун дунё манфаати учундир, деди АҚШ давлат котиби.

"Биз мамлакатларимиз хавфсизлиги учун муносабатларимизни яхшилаш йўлида барча нарсани қилишимиз лозим, биз бу мулоқотни давом эттирамиз. Президентларимиз бунинг учун бор кучимизни ишга солишимиз кераклигини айтган. Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун дунё манфаатлари учундир", - деди Помпео Россия ташқи ишлар вазири билан учрашувда.

"Ёндашувларимизда тафовутлар бор ва ҳар бир давлат ўз манфаатини ҳимоя қилади. Манфаатларимиз тўқнашадиган жойларда умумий нуқтани топишимизга умид қиламан. Бу дарҳақиқат изчилроқ муносабатлар ўрнатишимизга ёрдам беради", -деди у. 

14 май куни Сочида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўртасида музокаралар бошланди. Бу уларнинг май ойи бошидан буён иккинчи учрашувидир. Майк Помпео Россия президенти Владимир Путин билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Мавзуга оид