11:25 / 14.05.2019
19121

«ПСЖ» 210 млн еврога «Реал»нинг уч футболчисини сотиб олмоқчи

Фото: AFP/Getty Images

«ПСЖ» «Реал»нинг бирваракайига уч футболчисига қизиқиш билдирмоқда.

Le Parisien`нинг хабар беришича, «қироллик клуби» яримҳимоячилари Тони Кроос ва Иско ҳамда ҳужумчи Гарет Бэйл парижликлар диққат марказида бўлиб турибди.

Франция чемпиони шу ёзда улар учун жами 210 млн евро тўлашга тайёрлиги айтилмоқда. Ўз навбатида, «Реал» ҳам мазкур учала футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас.

Маълумот учун, 29 ёшли Бэйл бу мавсум «Реал»нинг 42та ўйинида майдонга тушиб, 14+6 самарадорлик натижасини қайд этди. 27 ёшли Иско эса 36та учрашувда қатнашиб, 6та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди. 29 ёшли Кроос ҳисобида эса 43та ўйин ва 1+6 маҳсулдорлик кўрсаткичи мавжуд.

Top