Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Шаҳарсозлик фаолияти билан боғлик бўлган йирик инвестиция лойиҳаларининг киритилишига қўшимча шарт-шароитлар яратиш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилади.
Ҳужжат билан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини беришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низом тасдиқланади. Йирик инвестиция лойиҳалари доирасида бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкалари соддалаштирилган тартибда инвесторларга доимий фойдаланишга инвестиция аризалари асосида берилади.
Йирик капитал инвестиция лойиҳаларини соддалаштирилган тартибда инвесторларга доимий фойдаланишга тадбиркорлик субъектлари эгалигида бўлмаган бўш ер участкалари ҳисобидан берилади.
Қуйидаги ҳолатларда:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;
автомобиль йўллари ва темир йўллар, аэропортлар, аэродромлар, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизимлари объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш) билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда бино ва иншоотлар ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари жойлашган ер участкалари ҳам соддалаштирилган тартибда инвесторларга берилади.
Йирик капитал инвестиция лойиҳалари доирасида бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкалари соддалаштирилган тартибда қуйидаги юридик шахс бўлган инвесторларга доимий фойдаланишга берилади:
инвесторда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ДТИА ёки ДТИҲ мавжуд бўлганда;
доимий фойдаланишга берилган ер участкаларида инвестиция лойиҳалари доирасида бино ва иншоотлар қуриш тажрибаси мавжуд бўлганда;
киритилаётган инвестициянинг ҳажми 10 млн. доллардан кам бўлмаганда.
Минтақалар ҳамда аҳоли пунктларининг турига нисбатан инвестиция лойиҳалари ҳажмининг энг кам миқдори қуйидагича белгиланади:
Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари ва ушбу шаҳарлар атрофи зоналари учун – 20 млн. доллар ва ундан юқори;
















