Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2,76 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8460,92 сўмга тенг бўлиб турибди.
1 евро курси 62,05 сўмга тушиб, 9439,00 сўмни ташкил этган.
1 рубль эса 1,32 сўмга қимматлаб, 131,06 сўмга тенг бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.