Швейцария Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш доирасида қўллаб-қувватлашга тайёр
Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Швейцария ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, Швейцария компаниялари ва банкларининг 25 дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази хабарига кўра, ҳукуматлараро мулоқот доирасида товар айирбошлаш ҳажмининг ижобий динамикаси, мамлакатда Швейцария бизнесининг ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Европа ишбилармон доираларининг Ўзбекистонда янги ғоялар ва ташаббусларни амалга оширишга қизиқиши тобора ортиб бораётгани қайд этилган.
Шу муносабат билан Швейцария ҳукумати Ўзбекистонни ЖСТга аъзо бўлиш доирасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида банк секторида ҳамкорликни кучайтириш, қўшимча экспорт кредит линияларини очиш, сайёҳлик, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи икки томонлама битимлар имзоланди.
Мавзуга оид
18:15 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Швейцариядаги янги тайинланган элчиси иш бошлади
18:03 / 14.10.2024
Швейцарияда рекорд даражада кучли лазер яратилди: у нимага керак?
14:50 / 25.09.2024
Швейцария парламенти Голодоморни геноцид деб тан олди
23:10 / 22.09.2024