Божхона маъмурчилигида замонавий ёндашувларни жорий этиш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни жорий этиш кўзда тутилмоқда:

  • амалда божхона божидан озод этиш ва нол ставкани қўллаш бўйича тақдим этилган имтиёзларни уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар сақлаб қолиш;

  • божхона божи бўйича муддатсиз берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддатини 2029 йил 1 январ этиб белгилаш.

Бунда Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг ташқи савдодаги тариф чораларини Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида вақтинча тартибга солиш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатлари 2028 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини 3 ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.