Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» 74 млн евро эвазига Европанинг энг яхши ёш футболчисини сотиб олади
«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзда «Барселона»га ўтади, трансфер қиймати 74 млн еврони ташкил қилади. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.
Манбага кўра, 2018 йилда Европанинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган 19 ёшли сардор инглиз клубларининг таклифларига қизиқиш билдирмаган.
Де Лигт бу мавсум «аяксид»нинг 55та ўйинида майдонга тушиб, 7+4 маҳсулдорлик натижасига эришди. Унинг Амстердам клуби билан шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган.
Аввалроқ «Аякс» бош директори Эдвин ван дер Сар Маттейс фаолиятини ё Англияда, ё Испанияда давом эттиришини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Барса» ва «Аякс» Френки де Йонг хариди юзасидан ҳам келишиб олган. Унга асосан каталонияликлар 21 ёшли юлдуз учун 75 млн евро тўлашади.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026