Бюджет ташкилотлари ходимлари маоши тўлиқ пластик картага ўтказилиши мумкин
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов бюджет соҳасидаги ишчиларнинг ойлик маошларини тўлиқ пластик картага ўтказилиши ҳақидаги режаларини айтди, деб ёзмоқда ЎзА.
«Ҳозир Тошкентда Ҳумо тўлов тизими ишга туширилмоқда. Бизнинг асосий мақсадимиз – маошларни тўлиқ пластик картага ўтказишдир. Ҳозир 2000 дан ортиқ банкоматлар олиб келинмоқда ва уларга дастурий таъминотлар ўрнатилмоқда. Биз нақд валютани банкоматлар орқали олиш учун шароит яратамиз. Ҳумо тизими ишга тушганидан кейин ушбу масала тўлиқ ҳал бўлади», деди Марказий банк раҳбари.
Нурмуротов айтишига қараганда, тижорат банклари маошгача қарз бериб туриш ҳамда кредит карталарни ишга туширишни жорий этишни бошлаб юборган.
Аввалроқ, Марказий банк раҳбари нафақа пулларини нақд кўринишда берилишини тўхтатиш ва ҳар бир маҳалла ҳамда хизмат кўрсатиш жойларига банкоматлар ўрнатиш борасидаги режани маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:45 / 25.04.2024
“Электр ва газ нархларининг ошиши ўрта ва узоқ муддатда нарх-навога фундаментал хатар яратмайди” — МБ раиси
18:42 / 11.03.2023
5 дақиқада фоизсиз 50 млн кредит ёхуд фирибгарларнинг навбатдаги найранги
15:35 / 06.03.2023
Қопқондаги текин пишлоқ: ҳеч кимга шунчаки пул тарқатилмайди
20:11 / 11.02.2023