Дунёдаги энг барқарор давлат маълум қилинди
Тижорат кўчмас мулки суғуртачиси FM Global ҳисоботига кўра, Норвегия 2019 йилда дунёдаги энг барқарор давлат деб топилди.
Барқарорлик индекси 130 та давлат ва ҳудудни вайронкор ҳодисаларга бардошлиги бўйича баҳолайди. Рейтингда давлатлар иқтисодий ишлаб чиқариш, сиёсий барқарорлик, коррупцияга қарши кураш ва корпоратив бошқарув мезонлари бўйича жойлаштирилади.
Етакчи ўнталикдан Норвегиядан кейин Дания, Швейцария, Германия, Финляндия, Швеция, Люксембург, Австрия, марказий АҚШ (чунки АҚШ ва бошқа катта ҳамда турфа давлатлар минтақаларга бўлинган) ва Буюк Британия ўрин олган.
Жорий рейтингда 2018 йилги рўйхатдан энг юқорилаган давлат Руанда бўлган. FM Global ушбу давлатни “Африка Сингапури” деб атайди: у бир йил ичида 72-ўриндан 35-ўринга кўтарилиб олган.
Мавзуга оид
13:50 / 25.10.2024
Ўзбекистондан Дания ва Норвегияга миллий маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилади
19:30 / 24.10.2024
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди
09:10 / 16.10.2024
Россия Норвегиядаги элчихонаси штатини қисқартирди
20:31 / 12.10.2024