Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижара ҳуқуқи билан фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 10 январдаги “Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5623-сон, 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сон фармонларига мувофиқ 2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:

– юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини “YER IJARA” ААТ ягона электрон майдончасида электрон танлов орқали амалга оширилиши;

– юридик ва жисмоний шахсларга махсус геопортал орқали танловга қўйиладиган ер майдонларини танлаш имкониятининг яратилганлиги;

– ердан мақсадли ва оқилона фойдаланиб, мўл ҳосил олаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларига ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер ажратиш тартиби;

– ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилиши белгиланган.

Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Белгиланишича:

– қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун тарқатилмаган ер участкаларининг рўйхати асосида кейинчалик мазкур ер участкаларини (лойиҳаси туман ҳокими, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва фермер, деҳқон ва томорқа ер эгари кенгаши билан келишган ҳолда) танловга қўйиш ер тузиш органлари томонидан тузилади;

– ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади;

– “YERELEKTRON” ААТни яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг