Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.
Қуйидагилар:
а) 2019-2025 йилларда маҳаллий хомашё геология-қидирув ишларини олиб бориш, қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида қурилиш индустриясининг хомашё базасини кенгайтириш прогноз кўрсаткичлари ҳамда 2019-2025 йилларда диверсификация қилиш ва маҳсулот турларини кенгайтириш ҳисобига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг мақсадли кўрсаткичлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда:
геология-қидирув ишларини олиб бориш, қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида қурилиш индустриясининг хомашё базаси ҳажмларини оҳактош бўйича – 13,1 миллион тоннага, гипс тоши бўйича – 1,8 миллион тоннага, лойсимон компонентлар, ғишт хомашёси, кварц қуми бўйича – 1 миллион тоннага, кўчган тоғ жинслари (базальт) бўйича – 0,1 миллион тоннага, тош-шағал материаллар бўйича – 5,6 миллион метр кубга;
ишлаб чиқариш ҳажмларини обойлар бўйича – 47 баробардан ортиқ ҳажмга, йиғилган паркет панеллари ва плиталари бўйича – 19 баробарга, ёғоч қириндили плиталар ҳамда ёғоч ва бошқа ёғочбоп материаллардан тайёрланган плиталар бўйича – 15 баробарга, газбетон блоклари бўйича – 7 баробарга, лак-бўёқ материаллари ҳамда энергия ва иссиқликни тежовчи флоат-технология асосида ишлаб чиқарилган архитектура-қурилиш ойнаси бўйича – 4 баробарга, базальтдан тайёрланадиган композит арматура бўйича – 3 баробарга ва цемент бўйича – 2 баробарга ошириш;
б) халқаро молиявий институтлар ва хорижий банкларнинг кредитларини жалб қилиш орқали молиялаштириладиган, 2019-2021 йилларда қурилиш материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳаларнинг йиғма кўрсаткичлари ҳамда 2019-2021 йилларда қурилиш материаллари саноати соҳасида амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар рўйхати;
в) 2019-2020 йилларда қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.
Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланади.
Белгиланишича:
вазирлик ва идоралар раҳбарлари Комплекс чора-тадбирларда кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолати юзасидан маълумотларни ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борадилар ва ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилади;
















