Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта йиғим-терими мавсумида ЙТҲ сонини камайтиришнинг «янги» усули таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида қишлоқ хўжалиги транспортларининг ёритиш чироқлари созлигини таъминлаш ҳақида петиция эълон қилинди.
Қайд этилишича, бугунги кунда вилоят ва туманларда қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техникалар, хусусан, трактор ва комбайнларнинг ҳаракати билан боғлиқ муаммолар талайгина. Айрим тиркамали тракторлар (тележка)нинг махсус чироқларининг умуман носозлиги тунги вақтларда хавф-хатарларни юзага келтирмоқда.
“Бу ҳолат, айниқса, ғалла ва пахта йиғим-терими мавсумида кўпаяди. Ҳеч қандай чироқ ёки стоп белгилари билан жиҳозланмаган тракторлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари пиёдаларга ва бошқа транспорт воситаларига тунги вақтда хавф туғдиради”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи органлар томонидан қишлоқ хўжалиги транспортларининг электр жиҳозлари, тунги вақтда ёритиш чироқлари созлигини назорат қилиш тадбирларини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026