Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элдор Шомуродов «Ростов» билан шартномасини узайтирди
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Ростов» клуби билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» нашри хабар берди.
«СЭ»нинг ёзишича, томонлар амалдаги битимни яна уч йилга узайтиришган. Элдорнинг 2017 йил 15 июлда имзоланган аввалги келишуви муддати 2021 йил ёзигача мўлжалланган эди.
23 ёшли ҳужумчи Премьер-лиганинг бу мавсумида 26та ўйин ўтказиб, улардан 10тасида асосий таркибда майдонга тушди; бир ўйинда ўртача 42 дақиқадан майдонда бўлди ҳамда ўз ҳисобига 3та гол ва 1та самарали узатмани ёзиб қўйди.
Шомуродов мавсум давомида барча мусобақалар доирасида «Ростов»нинг 33та ўйинида 4та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, икки мавсумдан буён ростовликлар клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган Элдор Шомуродов «Машъал» академияси тарбияланувчиси саналади. У Муборак шаҳри клубининг асосий жамоасида 2011 йилдан тўп сура бошлаган. 2015 йилда «Бунёдкор»га ўтиб, шу йилдан Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосига айланган.
14-рақам эгаси миллий жамоанинг эртага, 28 май кунидан Тошкентда бошланадиган йиғинига чақирилган.
Мавзуга оид
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
18:25 / 30.01.2026
Шомуродов ва Кападзе ЎФА томонидан йилнинг энг яхшилари қаторига киритилди
18:34 / 14.01.2026
Агар яхши ўйнасак, Ўзбекистон бутун дунёдан мухлислар орттиради – Шомуродов
15:09 / 29.12.2025