Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда яна бир йирик цемент заводига тамал тоши қуйилди
Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани Кўҳитанг қишлоғида Жанубий Кореянинг NCG Engineerring Co. Ltd. компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган йирик цемент заводига илк тамал тоши қуйилди.
Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда NCG Engineerring Co. Ltd. компанияси бош директори Жанг Ил Квеон иштирок этди.
Лойиҳа қиймати 170 миллион доллар бўлган завод ишга тушгач, йилига 1 миллион тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқарилади.
Корхона маҳсулотлари ички бозор талабларини тўлдириш билан бирга хорижга ҳам экспорт қилинади. Корхонада 400дан ортиқ маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланади.
Нафақат Сурхондарё вилояти, балки, мамлакат иқтисодиётида алоҳида ўрин тутадиган ушбу йирик цемент заводи 2021 йилда фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Мавзуга оид
20:37 / 03.06.2026
Сурхондарёда туғилган тўрт оёқли чақалоқ мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026